MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғофурованинг ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходимаси ҳақидаги материали муҳокамаларга сабаб бўлди. Материал сабаб журналист ИИБга чақиртирилган. Банк мансабдорларига нисбатан эса жиноят иши қўзғатилди. «Газета.uz» жараён тафсилотларини ўрганди.
Repost.uz нашри ўз ходими Виолетта Мустафина блогер Амирхон Шамсиддиновнинг итни тепмоқчи бўлган видеосини эълон қилганидан сўнг ундан таҳдидлар олгани ҳақида хабар берди. Масс-медиа фонди блогернинг таҳдид ва ҳақоратларини «мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган» деб атади.
Тошкент метрополитенида аёлларнинг зўравонликка қарши ёрдам сўраб қилган мурожаатларини радиотўлқинлар шаклида акс эттирган баннер ва постерлар жойлаштирилди. Уларнинг ҳар бирида QR-код мавжуд бўлиб, у орқали ёрдам ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.
Нозима Давлетова Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгашига раҳбар бўлди. Бунгача у жамғарма директори бўлган. Мазкур лавозимда аввалроқ Комил Алламжонов ишлаган эди.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) дастури координатори Гулноза Саиднинг Ўзбекистонга киришига рад жавоби берилиб, ортга — Нью-Йоркка қайтариб юбормоқчи бўлишди. Бироқ Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди аралашуви билан унинг мамлакатга киришига рухсат этилди.
Масс-медиа фонди Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигига мурожаатида Ўзбекистонда эълон қилинаётган янгилик, ток-шоу ва кино маҳсулотида аёл сиймосининг «мамлакат гендер сиёсати ва халқаро талабларга» мувофиқлигини малакали экспертизадан ўтказишни сўраган.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига Нозима Давлетова директор этиб тайинланди. У мазкур лавозимда 2021 йилнинг февралидан фондга раҳбарлик қила бошлаган Aкбар Ризаевнинг ўрнини эгаллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг